Курс иши

Автор: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 14:35, курсовая работа

Описание работы

Ўқув жараёнининг узлуксиз жараёнларидан бири – бу талабаларда мустақил ишлаш ва назорат билимларини пухта эгаллашга қаратилган курс ишини бажариш хисобланади. Курс ишини бажариш жараёнида талабалар олган билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда иқтисодиёт назарияси асосларини, бозор муносабатларини, миллий иқтисодиётнинг амал қилиши ва ривожланиши қонуниятларини, м

Работа содержит 1 файл

Kurs ishi 2012.doc

— 388.00 Кб (Скачать)

Назарий томондан ўрганилаётган масала чуқур  ёритилгандан сўнг курс ишини бажарувчи назарий билимларини амалий фаолият билан  ўзаро боғлай олиши керак. Иш бўйича  берилаётган таклифлар  асосли бўлиши  ва  таклифлар аниқ, лўнда  ва  тушунарли қилиб баён қилиниши керак.

Талаба курс иши матнини  ёзишда адабиётлар ва  манбалардан олинган  цитаталар  ва  муаллифларнинг  қарашлари қўштирноқ ичида берилишига  эътибор берилиши лозим.

Хулоса қисмида курс ишининг барча  қисмлари  доирасида бажарилган ишларга  умумий якун   ясалади.  Ушбу курс иши доирасида эришилган  асосий натижалар кўрсатиб ўтилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузишда ишнинг хулоса қисмидан кейин келтирилади,  рўйхатга фақат ишни ёзиш жараёнида  муаллиф томонидан фойдаланилган  адабиётлар, қонунлар,  қарорлар,  мақолалар,  тезислар, автореферетлар, журналлар, газеталар ва х.к.лар киритилади.

Амалдаги «Хужжатларни библографик рўйхатга олиш» давлат стандартига  мувофиқ курс ишларида  фойдаланилган адабиётлар рўйхатида  қуйидагилар келтирилади:

- китоб,  монография, дарслик, ўқув қўлланмалар учун  муаллиф (лар) нинг  фамилияси, исми, ва отасининг исми бош харфлари, китобнинг  номи, нашр жойи (шахар), нашриёт номи,  нашр йили, бетлар ;

- тўпламдаги мақолалар ва тезислар учун муаллиф (лар) нинг фамилияси, исми  ва отасининг исми бош харфлари,  мақола  номи, тўпламнинг номи, нашр жойи (шахар) нашр йили, бетлар тўпламдаги мақола  номи тўплам номидан  //  белгиси  билан ажратилади.

-  журналдаги  мақолалар учун  муаллифнинг  фамилияси,  мақола  номи, журнал номи  йили, бетлари, мақола  номи хам  журнал номидан  //  белгиси  билан ажратилади.

Курс ишида фойдаланилган  манбаалар  адабиётлар  рўйхатидан  алфавит бўйича жойлаштирилади.  Агар талаба  айрим маълумотларни интернетдан олган бўлса, муаллиф ва ишнинг номи кейин WEB сайти кўрсатилади.

Курс ишини ёзиш жараёнида талаба адабиётларида келтирилган бошқа олим ва мутахассисларнинг  фикрларини  келтириш мумкин. Бундай холларда матнда ушбу адабиётлардан фойдаланилганлик белгиси қўлланилади.

Айрим вақтларда  мавзуга оид қонунлар, хукумат қарорлари ва меъёрий хужжатлардан айнан кўчирмалар келтирилади. Бундай холларда сатр ости изохи берилади.

 Сатр ости изохлари  сахифа сўнгида берилиб,  матнда хар бир сахифа учун  кетма – кетлик  асосида  рақамланади ёки юлдузчалар билан белгиланади.

Курс ишини ёзишда   талаба аввало рахбарнинг кўрсатма  ва маслахатларига  риоя этиши зарурдир.

 

  1. Курс ишини расмийлаштириш.

 

Курс ишини расмийлаштириш белгиланган  талаб ва стандартларга  жавоб  бериши  керак.

Курс иши матни сахифанинг маълум чегараларида  жойланиши  чизма ва жадвалларни  расмийлаштирилиши,  бир хил форматдаги оқ қоғозлардан фойдаланилиши ишни сифатли ва умумий талаблар бўйича ёритилишига олиб келади.

Курс иши асосан А4 (210х297 мм) фарматидаги  оқ қоғозларга кўк тушда (ручкада) тушунарли тарзда,  қисқартиришларсиз, аниқ ва равон тилда ўз қўли  билан давлат тилида (рус гурухларда рус тилида) ёзилади. Курс иши хажми  30 -40 бетни ташкил этиши лозим.  Хар бир сахифани  чап томонда 30 мм, ўнг томондан 15 мм тепа ва пастки томондан 25 мм қолдирилган холда  ёзилади. Курс иши матнлари  қоғознинг бир томонига  хар сахифага  25- 30 қатор ёзилади. Хар  қаторда 7-8 та сўз ёки 65 печат белги жойлашиши керак. Барча сатр ости изохлари  қайси сахифага тегишли бўлса, ўша сахифада келтирилади.(сноска килиб берилади.) 

Хар бир  қисм,  журналдан  кириш ва хулоса  қисмлари, иловалар янги сахифалардан бошланади. Кисмнинг  номи ва матн  ораси яққол ажралиб туриши керак.  Кисмдаги  сарловхалар  қисмнинг  тартиб рақами билан  бошланиб, унда сўзларнинг бўғин кўчирилишига йўл қўйилмайди.

Сахифа тартиб рақами  сахифанинг  пастки (юқориги) ўрта –қисмида келтирилади. Курс ишида  келтирилган қисмлар,  шунингдек иловалар хам  сахифаланади. Жилд варағи  1-  бет саналади,  унга тартиб рақами қўйилмайди.

Курс иши қисмлари  қуйидагича жойлаштирилади: жилд варағи, мундарижа, кириш,  асосий қисм, хулоса ва таклифлар,  фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар.

 Иловада турли хужжатлар,  катта хажимдаги чизмалар,  жадваллар ва  шу кабилар  берилади. Курс иши юзасига тақриз учун оқ қоғоз қўйилиши мақсадга мувофиқдир.

    Жилд (титул) варағи курс ишининг 1- бети бўлиб, унда Вазирлик, олий ўқув юртининг номи  факультет ва кафедра, курс иши мавзуси,  таълим йўналиши, курси, гурухи, муаллифнинг фамилияси, исми ва шарфи, илмий рахбарнинг  илмий унвони ва даражаси,  фамилияси, исми ва шарифи келтирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

 

АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ

 

«Гуманитар фанлар»

кафедраси

 

«Иктисодиёт назарияси»  фанидан 

 

 

Мавзу: ________________________________________________________

/_____________________________________________________________

 

Бажарди:  ___курс  ___гурух «____________» йуналиши талабаси ___________

/__________________________________________________________________

 

Текширди:   __________________________________

Рейтинг бали _________________________________

                                                          Андижон – 2011 й


 

 

  1. Курс иши ҳимояси.

 

Курс иши ҳимояси  курс иши бажарилишининг  якуний босқичларидан бири хисобланади.

 Тугалланган курс иши  белгиланган муддатда  кафедрага текшириш учун топширилади. Паст савияда сифатсиз бажарилган ишлар, илмий рахбарнинг ёзма тақризи билан ишдаги камчиликларни тўлдириш ва қайта ишлаш учун  талабаларга қайтарилади. Белгиланган талаблар даражасида  сифатли бажарилган ишлар  илмий рахбар томонидан  кафедрада химоя  қилиш учун  рухсат берилади.

Курс иши ҳимояси  учун хар бир талабага  20-30 дақиқа  вақт берилади. Ҳимоя жараёнида курс иши мавзуси доирасида савол   ва топшириқлар  берилиши мумкин.

Кафедрада курс ишини  ҳимоя  қилиш учун  махсус комиссия тузилади. Комиссия таркибида  етакчи мутахассис, тажрибали профессор – ўқитувчилар  ва курс иши рахбари  бўлиши лозим, унинг сони   3-4 кишидан ортмаслиги керак.

Курс иши ҳимояси комиссия томонидан  бахоланади, сўнгра ҳимоя якуни бўйича  комиссия қарори  эълон қилинади. Курс ишлари,  кайднома  ва  тақризлар билан бирга кафедрага топширилади, сўнг архивга сақлаш учун институт  архивига  руйхат асосида топширилади.

Намунали бажарилган курс ишлари талабаларнинг илмий ишлари  кўрикларига,  танловларга тавсия қилиниши мумкин.

 Курс ишида  баён қилинган  маълумотлар ва манбалардан талабалар томонидан битирув  малакавий ишларни  ёзиш жараёнида  фойдаланилиши мумкин.

 

 

КУРС ИШИ МАВЗУЛАРИ

 

        1-MAVZU: BOZOR VA UNING VAZIFALARI

REJA:

KIRISH

1. Bozorning vujudga kelishi, uning vazifalari. Ishlab chiqarishni raqobatlantirishda

bozorning roli.

2. Bozorni tartibga solish usullari.

3. Marketing (bozorshunoslik) ning mohiyati va vazifalari.

4. Markening rivojlanishining asosiy yo’nalishlari.

5. Savdo va uning turlari.

Xulosa

Ilova

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati.

2-MAVZU: MILLIY IQTISODIYOT VA IQTISODIY RIVOJLANISH

REJA

KIRISH

1. Ijtimoiy takror ishlab chiqarish milliy iqtisodiyot mavjudligining negizi

ekanligi.

2. Makroiqtisodiy nazariya va makroiqtisodiy siyosat.

3. Iqtisodiyot yuksalish va davriy rivojlanish.

XULOSA

Ilova

Foydalangan adabiyotlar  rO’yxati.

3-MAVZU: MEHNAT BOZORI, AHOLI, BANDLIGI VA ISHSIZLIK

REJA

KIRISH

1. Mehnat bozorining ijtimoiy - iqtisodiy mazmuni va mohiyati.

2. Aholi bandligi va ishsizlik.

3. Ishsizlikni ijtimoiy- iqtisodiy mazmuni va oqibatlari.

4. Ijtimoiy siyosiy va aholini ijtimoiy himoya qilish.

Xulosa

Ilova

Foydalanilgan adabiyotlar rO’yxati.

4- MAVZU: «ISHLAB CHIKARISH VA UNING OMILLARI»

REJA

KIRISH

1. Ishlab chiqarish omillari.

2. Hozirgi xo’jalik faoliyatini ifodalovchi asosiy tushunchalar

3. Ishlab chiqarish xarajatlari.

 

Xulosa

llova

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati.

 

 

5-MAVZU: «RAQOBAT VA BAHO»

REJA

KIRISH

1. Raqobat haqida tushincha va uning turlari.

2. Ishlab chiqarishdagi yakka hokimlikka qarshi raqobatning roli

3. Bozor iqtisodiyoti sharoit va uning vazifalari.

4. Baho tizimi va tarkibi

 

6- мавзу:   Иқтисодиёт тушунчаси ва  унинг  бош масаласи.

Режа:

Кириш

1. Иқтисодиёт  хақида  тушунча  ва унинг  муаммолари.

2. Қадимги Шарқ  ва Ғарб  иқтисодий  ғоялари.

3. Ўрта  асрлар  Ўрта  Осиё  иқтисодий  қарашлари.

4. Иқтисодий  назариядаги  хозирги замон  илмий оқимлари. 

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

 

7- мавзу: Иқтисодий ресурслар : мазмуни, турлари ва  чекланганлиги.

Режа:

Кириш

1. Иқтисодий ресурслар  мазмуни ва  турлари.

2. Иқтисодий ресурслар  чекланганлиги шароитида  ишлаб чиқариш.

3. Ўзбекистонннинг иқтисодий  ресурслари ва  унинг  ресурс  салохиятидан  самарали  фойдаланиш.

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

 

8- мавзу: Иқтисодий билимларнинг  шаклланиши  ва  ривожланишида 

қадимги Шарқ  ва ғараб  халқларидаги  иқтисодий  ғояларнинг 

ўрни ва  ахамияти.

Режа:

Кириш

1. «Авесто»  китобининг  иқтисодий  ғоялари.

2. Хитой ва Хиндистоннинг   қадимги  иқтисодий ғоялари.

3. Кадимги  Греция  ва Рим  иқтисодий  ғоялари.

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

 

9- мавзу: Иқтисодиёт назариясининг  фан  сифатида  шаклланишидаги

 асосий  илмий   оқимлар.

Режа:

Кириш

1. Меркантелизм  ва физиоркатизм  - биринчи  илмий  иқтисодий  мактаблар  эканлиги

2. Қлассик сиёсий иқтисод  мактабининг  илмий – иқтисодий  таълимотлари.

3. Меркантелизм  иқтисодий  таълимоти. 

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

 

10- мавзу: Иқтисодиёт назарияси  фани  предмети.

Иқтисодий  муносабатлар.

Режа:

Кириш

1. Иқтисодиёт назариясини  ўрганиш  зарурлиги  ва унинг  иқтисодий  тафаккурни шаклланишида  илмий  методологик  асос  эканлиги.

2. Иқтисодиёт назарияси  предмети  ва унинг  вазифалари.

3. Иқтисодиёт назарияси-аниқ  иқтисод  фанларини  ўрганишнинг назарий – услубий  асоси. 

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

 

11-мавзу: Иқтисодий  қонунлар, уларнинг  тизими ва  амал қилиши.

Режа:

Кириш

1. Иқтисодий қонунлар  хақида  тушунча  ва иқтисодий  қонунлар  тизими.

2. Объектив иқтисодий  қонунлар  ва хуқуқий  иқтисодий  қонунлар (парламент  қабул  қиладиган – иқтисодий  қонунлар)

3. Иқтисодий қонунлардан  хўжалик юритишда  фойдаланиш.

4. Иқтисодий қонунларнинг  амал қилиш механизми.

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

 

12- мавзу: Иқтисодий  категориялар, уларнинг  тизими  ва  қўлланилиши.

Режа:

Кириш

1. Иқтисодий категориялар хақида тушунча.

2. Иқтисодий категориялар  иқтисодий муносабатлар  мазмунини  характерловчи   уларнинг  илмий интикоси  эканлиги.

3. Иқтисодий категориялар тизими  ва уларнинг  ижтимоий шакллари.

4. Иқтисодий  категорияларнинг  реал  иқтисодий  фаолиятда  қўлланилиши. 

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

13- мавзу: Иқтисодий  муносабатларни  ўрганиш  усуллари.

Режа:

Кириш

1. Иқтисодий муносабатлар  мохияти  ва уларнинг  таркиби.

2. Ишлаб чиқариш  муносабатлари – иқтисодий  муносабатларнинг  бош бўғини.

3. Тақсимлаш,  алмаштириш  ва истеъмол  сохасидаги  иқтисодий  муносабатлар.

4. Иқтисодиётдаги  таркибий  ўзгаришлар  жараёнида  янги  иқтисодий  муносабатларни  вужудга  келиши ва  такомиллашиб  бориши.

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

14- мавзу: Иқтисодиёт  назарияси  фанининг назарий  ва амалий  вазифалари.

Режа:

Кириш

1. Илмий  абстракция  усули  -  иқтисодий  ходиса  ва  воқеаларни  ўрганишнинг  асосий  илмий  усули.

2. Умумиллий  билиш  усуллари:  тахлил  ва умумлаштириш,  индукция  ва дедукция,  тарихийлик  ва мантиқийлик.

3. Макро-микро  иқтисодий  тахлил. Илмий  билишда   статистик  ва график, эмпирик – тасвирий  ва бошқа  усулларни  қўлланилиши. 

4. Ўзбекистондаги  ижтимоий – иқтисодий  муаммоларни  тахлил  қилиш  ва ўрганишда  иқтисодиёт  назарияси  билиш усулларини  ўрни ва  ахамияти.

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

 

 

15- мавзу: Иқтисодиёт назарияси  барча  иқтисод  фанларининг

 назарий – услубий  пойдевори   ва давлат  иқтисодий 

сиёсатининг илмий асоси.

Режа:

Кириш

                        1. Иқтисодий фанлар  ва уларнинг  таркиби.

2. Иқтисодиёт назарияси  ва аниқ, тармоқ иқтисодий фанлар.

3. Иқтисодиёт  назарияси  ва иқтисодий  билим  асослари  фани.

4. Иқтисодиёт  назарияси  ва иқтисодий  сиёсат  Ўзбекистон  иқтисодий  сиёсати  Ўзбекистон  давлати  иқтисодий  сиёсатининг устивор  йўналишлари.

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

16- мавзу: Иқтисодиёт назариясининг назарий ва амалий вазифалари

Режа

Кириш

1.  Иқтисодиёт  назарияси  илмий  иқтисодий  билимнинг  назарий  асоси  ва унинг  илмий  тафаккурни  шакллантиришдаги  вазифаси.

2. Иқтисодиёт назариясининг  реал  хўжалик  фаолиятидаги  вазифаси.

3. Иқтисодиёт назариясининг  ёшлар  онгида  илмий  дунёқарашни  шакллантиришда  ва миллий  истиқлол  ғоясини  сингдиришдаги  ахамияти.  

Хулоса

фойдаланилган адабиётлар руйхати

17- мавзу: Ишлаб чиқариш:  мазмуни  ва унинг  иқтисодий  асослари.

Режа:

Кириш

Информация о работе Курс иши