Геодемография магистрлик даражасини олиш учун

Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа

Описание работы

Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.

Содержание

бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7

I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18

II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56

III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.

3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................

Работа содержит 1 файл

Социалнье экологическая проблемы города ташкент.doc

— 1.73 Мб (Скачать)


 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

қўлёзма хуқуқида

 

Махсудов Шофозил Раушанбекович

 

 

 

Ахоли жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммолар

( Тошкент вилояти мисолида )

 

 

 

Мутахасислик:  5А 440506 – “ГЕОДЕМОГРАФИЯ”

 

 

ДИССЕРТАЦИЯ

 

Геодемография магистрлик даражасини олиш учун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ-2010

 

 

 

Мундарижа

                                                                                                              бет

Кириш.............................................................................................................3 - 7

 

I. боб. Ижтимоий экологиянинг  илмий-назарий  масалалари.

 

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15                                                 

1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18

 

II. боб.  Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

 

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари                                   .........................................................................19 - 26

2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43

2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56

 

III. боб.  Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини  олиш  ва  яхшилаш  масалалари. 

 

3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82

3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва

       келажак истиқболлари............................................................................83 - 95

         Хулоса....................................................................................................96-97

Фойдаланилган  адабиётлар...............................................................98-99

Илова ......................................................................................................100-103

      

 

Кириш

Мавзунинг долзарблиги:  Хозирги пайтда табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро таъсирнинг тобора жиддийлашуви ва бунинг натижасида келиб чиқаётган табиий, экологик оқибатлар табиатнинг қашшоқлашувига сабаб бўлмоқда. Жамият ишлаб чиқариш кучларини кенг миқёсда тараққий эттириш орқали табиий муҳитга таъсир этар экан, унинг ўзи ҳам акс таъсирига учрамоқда. Чунки инсоннинг табиатга таъсири кўп холларда табиат қонунларини ҳисобгат олмасдан амалга оширилмоқда. Бундай кўнгилсиз ходисаларнинг олдини олиш ва табиат маҳсулдорлигини мунтазам кўпайтириб бориш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бормоқда.

Табиат билан жамият ўртасидаги муносабатлар тобора мураккаблашиб бораётган ва айрим ҳудудларда хавфли экологик ҳолатлар вужудга келаётган бир вазиятда табиий муҳитни соф холда сақлаб қолиш муаммоси алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Республикамиз Президенти Ислом Каримов  ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.

Илм-фан тараққиёти тобора илгарилаётган, цивилизация кундан-кунга юксалаётган бугунги замонда талай глобал экологик муаммолар ўз ечимини кутаётгани жахон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. Бундай вазиятни бартараф этиш, она табиатни асраб- авайлаш, бу борада ўзаро ҳамкорлик ҳамжиҳатликни кучйтириш мақсадида сайёрамизда 5 – июн атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонланмоқда.

Экологик муаммоларни долзарб масалага айланганлиги учун БМТ нинг атроф муҳит мухофазаси масалаларига катта аҳмият беришидан билиб олишимиз мумкин. БМТ нинг 1972 – йилда ташкил қилинган атроф муҳит бўйича маҳсус дастур – ЮНЕП ҳалқаро ҳамкорликни амалга оширишда мухим роль ўйнайди. Бундан ташқари 1948 йили тузилган нодавлат ташилот  Табиатни мухофаза қилиш Халқаро Иттифоқи ( ТМХИ) юздан ортиқ давлатлар ўртасида экологик муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан амалга оширила бошланган туб ислоҳотлар жараёнида экологик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришиш билан боғлиқ вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг алоҳида моддаси айнан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бурч ва мажбуриятларимизга қаратилган. Асосий қонунимизнинг 50, 54, 55 ва 100 моддалари атроф муҳит муҳофазаси, экологик муаммоларга бағишланган.

Жумладан  Конститутциясининг 50-моддасида “ Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир ”, деб таъкидланган. Ушбу талабга кўра Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси атроф- табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш талабларига тўла амал қилиши шартдир.

1992 йил 9-декабрда қабул қилинган “ Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида ” ги қонун экология соҳасиадаги асосий қонун ҳисобланади. Бу қонуннинг 12-моддасига мувофиқ “ Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўз саломатлиги ва келажак авлоднинг саломатлиги учун қулай табиий муҳитда яшаш, ўз саломатлигини атроф муҳитнинг зарарли таъсирларидан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга ” .

Шунингдек экологик муаммоларнинг муҳимлиги туфайли атроф муҳит муҳофазаси бўйича қуйидаги қатор қонунлар қабул қилинган :

1.      “ Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида ” (1993 йил)

2.      “ Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида ” ( 1993 йил)

3.      “ Атмосфера хавосини муҳофаза қилиш тўғрисида ” ( 1996 йил )

4.      “ Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” (1997йил )

Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай дейиш мумкинки, экологик муаммолар айниқса, ижтимоий экологик муаммолар бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.  Ижтимоий экологик муаммолар фақат бугунги кунда пайдо бўлган муаммо эмас. Бу масалага турли замонларда турли амалиётчилар ва олимлар мурожат қилиб келишган. Жумладан, чет эллик олимлардан Америкалик олим Радрик Маккензси ва А. Хоулилар  ижтимоий экологик муаммолар ҳақида илк изланишларни олиб борган. Айниқса В.И.Вернадский экологик муаммолар долзарб масалалардан эканлигини ўз асарларида ёритиб берган. Бу мавзуни шунингдек В.Н.Сукачев, Б.А. Келлер, В.В.Алехин, В.Г.Раменский, А.П. Шенников ва бошқалар ўрганганлар ва ўз илмий ишларини шу муаммони бартараф этиш масаларига бағишлаганлар. Чет эллик олимлардан Ф.Клелинтс, К.Раункиер, Т.Дю-Рие, И.Браун-Бланкелар табиат билан жамият ўртасидсги таъсир ва уларнинг оқибатида вужудга келадиган муаммоларни ўрганган. Ўрта Осиёдаги ижтимоий экологик муаммоларни Д.Н.Кашкаров ва Е.П.Корвинларни ўрганишдаги ҳизматлари катта бўлиб, улар “ Муҳит ва жамоа ” асарида бу ҳақида батафсил ёритиб беришган. Ўзбекистонда ижтимоий экологик муаммоларнинг географик жиҳатларини ва экалогияни  аҳоли саломатлигига таъсирини А.Рафиқов ва Ю.Шодиметовнинг  илмий ишларида ҳам  кўриш мумкин.

              Мавзуни объекти ва предмети. Мавзунинг объекти Тошкент вилояти аҳолиси ҳисобланади. Предмети – шу ҳудуд аҳолиси жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммоларини ҳудудий жиҳатдан ўрганиш ва унинг ўзаро боғлиқлик ҳусусиятларини очиб бериш.

Диссертация ишининг мақсади. Диссертация ишининг мақсади Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммоларини  ҳудудий жиҳатдан ўзаро боғлиқликда ўрганиш  ҳамда бу муаммоларнинг аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолашдан иборат. Мақсадга мос ҳолда қўйидаги вазифалар белгиланди:

-  ижтимоий экологик муаммоларини  ҳудудий жиҳатдан ўрганиш;

- ижтимоий экологик муаммоларини  аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолаш;

- вилоятдаги ижтимоий экологик муаммоларини ўзига хос ҳусусиятларини  очиб бериш;

- аҳоли жойлашишининг минтақавий ҳусусиятларини таҳлил этиш;

- ижтимоий экологик муаммолари , уларнинг олдини олиш чора тадбирларини  ишлаб чиқиш;

- ижтимоий экологик муаммоларини ўрганиш, тахлил қилиш, ечимини топиш йўлларини қидириш;

-вилоятдаги ижтимоий экологик вазиятни бахолаш;

- вилоятдаги аҳоли жойлашишининг ўзига хос ҳусусиятларини очиб бериш;

- аҳоли жойлашишидаги муаммоларини ечим йўлларини қидириш;

        - ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва

келажак истиқболларини ёритиб бериш;

-аҳоли жойлашиши ва ижтимоий экологик муаммолар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш;

 

Тадқиқотнинг назарий – услубий асослари ва манбалари. Ишнинг назарий ва услубий асослари сифатида демография, тиббиёт географияси, ҳуқуқшунослик, тиббиёт, экология  ва социология  фанларидаги ғоялар ва Ўзбекистон Республикаси  Призиденти  асарлари, қорорлари, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунлар,республикамизда ижтимоий экологик муаммоларини яхшилаш учун давлат тамонидан ишлаб чиқилган чора – тадбирлар олинди.  Тадқиқотнинг бажарилишида статистик, тарихий - таққослаш, мантиқий фикр юритиш  ва демографик услублардан  фойдаланилди.  Шу билан бирга Вилоят статистика қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси маълумотлари, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, демографик – статистик йилномалар магистрлик ишида манба сифатида олинди.

Илмий янгилигии. Мазкур диссертация Тошкент вилоятида ижтимоий экологик муаммолари ва аҳоли жойлашишининг ўзаро боғлиқликда шу минтақа доирасида геодемографик нуқтаи – назардан  ўрганилди. Шунингдек ишда:

-   ижтимоий экологик муаммолар ҳудудий жиҳатдан ўрганилди;

- аҳоли жойлашишининг ҳудудий ҳусусиятлари ва вилоятнинг ижтимоий  экологик муаммолари кўриб чиқилди;

- Тошкент вилоятига  хос ижтимоий экологик муаммолар ва уларнинг кўрсаткичлари, шунингдек ижтимоий экологик муаммолар динамикаси, уларнинг тадрижий ўзгаришлари таҳлил этилди;

-Вилоятдаги ижтимоий экологик вазияти ва аҳолисини саломатлигини  яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ёритилди.

Тадқиқотнинг назарий  ва амалий аҳамияти. Ижтимоий экологик муаммоларининг ҳудудий ҳусусиятлари ва аҳоли саломатлигига таъсири, ҳамда, аҳоли жойлашиши билан боғлиқлиги очиб берилди. Тадқиқот натижаларидан Республикамизнинг олий ва ўрта махсус билим юртларида аҳоли саломатлиги, ижтимоий экологик муаммоларини ҳудудий ҳусусиятлари, экология, демография ҳамда тиббиёт ҳодимлари учун ўқиш жараёнида қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга Тошкет вилоятида аҳолини янги яшаш жойлари билан таъминлашда, Табиатни муҳофаза қилишда тадқиқот ишлари учун маълумотлар сифатида фойдаланса фойдадан ҳоли бўлмайди.

Диссертация таркибий тузилиши ва ҳажми. Магистрлик ишининг умумий хажми 103 бетдан иборат, шунингдек  кириш қисми, 3 та боб, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Магистрлик ишининг кириш қисмида  унинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, объекти ва предмети, қўлланилган услублар, илмий янгилиги, тадқиқотнинг назарий  - амалий аҳамияти кўрсатиб ўтилган.

              Биринчи боб “Ижтимоий экологиянинг  илмий-назарий  масалалари”, деб номланган бўлиб, унда ижтимоий экологик муаммоларини    географик  жиҳатдан  ўрганиш, ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар, экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганишга аҳамият берилган.

Иккинчи боб “Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари ” га бағишланган бўлиб, мазкур бобда Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири, Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари ,  кўрсатиб ўтилган.

Учинчи боб “Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини  олиш  ва  яхшилаш  масалалари”, деб номланган. Бу  бобда Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти, ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва келажак истиқболлари  ёритилган. Магистрлик диссертацияси ишининг хулоса қисмида юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таклиф ва хулосалар берилган. Мазкур тадқиқот иши доирасида 2 та илмий мақола чоп этилди.

I. боб. Ижтимоий экологиянинг  илмий-назарий  масалалари.

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш

 

Экология табиатдан оқилона фойдаланиши ва атроф муҳит муҳофазасининг назарий асосидир. Экология фани  физика, химия, география ва бошқа табиий фанлар билан чамбарчак боғлиқ. Ҳозирги замон экологик фани тор доирадаги назарий биология йўналишларидаги илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи соф фандан жамиятнинг хаётий эхтиёжларини таъминлай бера оладиган кенг фанлар тизимига жуда тезкорлик билан айлана олди. Бу ҳозирги замон экологиясининг таркиби ва тадқиқотлар вазифаларини аниқлайди, фан олдида амалий тадқиқотларнинг муаммоларини вазифа "Мақсад" сифатида белгилайди. Умуман олганда муаммоларни ягона бир мақсадга инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсирини бартараф қилиш йўларини топиш ва уларга амалий жихатдан ёндошишига бирлаштириш мумкин. Экология фанининг хар бир йўналишини шакллантиришда, аввал айтиб ўтганимиздек, жаҳондаги йирик олимлар бир-бирига ёндош фанларнинг вакиллари-зоологлар, ботаниклар, географлар ва бошқалар қатнашдилар. Бугунги кундаги табиатдан фойдаланиш муаммолари хамда ер сайёрамизнинг глобал (дунёвий) экологик тизимнинг тақдири учун барча инсониятнинг хавф-у ташвишлари бугун жамият ҳаёти ва тақдири учун бўлган ташвишидир, инсониятнинг хозирги хавфли вазиятдан нажот топиши, одамнинг табиат билан оқилона муносабатлари, экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганишни таъқазо қилмоқда. Бугун дунё олимлари 1964 йилдан бошлаб Ернинг умумий биологик махсулдорлигини ва ундан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш тадқиқотлари билан шуғулланмокдалар, глобал экотизмнинг унумли, экологик мувозанатга келтириш йўларини қидириб топиш устида иш олиб бормоқдалар. Бу олиб борилаётган илмий - тадқиқотлар, пировардида иқтисодиётни экологик қонунларга бўйсундиришга, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий асосланган йўларини топишга, системали мунтазам хўжалик юритиш фаолиятини олиб боришга, экологик танглик ва фожиалардан нажот топишга олиб келадилар. Ҳозирги давр экологияси турли йўналишлардаги микроорганизмлар, балиқлар, қуш - парандалар, ўсимликлар экологияси физиологик экология, ижтимоий, иқтисодий экология, биокимёвий экология, палеоэкология, геоэкология ва бошқа йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқда.  Сўнги пайтларда эса одам экологияси ва математик экология сохаларида хам илмий изланишлар олиб борилмоқда. Атроф муҳит мухофазаси ва у билан боғлик экологик тадқиқотларни олиб бориш хукуматларнинг қарорлари ечимлари, БМТ ва бошқа халқаро муассасаларнинг (ЮНЕСКО, ЮНЕП, ФАО ва бошқа) қарорлари асосида олиб борилади. Дунё миқиёсидаги муаммолар билан бирга маълум бир ҳудудлар учун, географик минтақалар учун тегишли бўлган регионал экологик муаммолар ҳам йилдан йилга тобора кўпайиб бормоқда. Улар шу жойларнинг ўзига хос табиий шароитлари мавжуд  ресурслардан  кўп  жихатдан  нотўғри  фойдаланиш, саноат  чиқиндиларини  атмосфера  ва  сув  хавзаларига хаддан  ташқари  кўп  миқдорда  ташланиши, ер, сув  ва  яйловлардан  режали  фойдаланмаслик оқибатида вужудга келаётган муаммоларни  ўз  вақтида тўғри ижобий хал килмаслик келажакда кенг миқиёсдаги кутилмаган оғир кулфатларни келтириб чиқаришини англаб етмоғимиз даркор. Ўзбекистонда ана шундай экологик муаммолар, уларнинг таркиб топиши, ривожланиши, оқибатлари тўғрисида хамда уларни ечимини хал қилиш борасида олиб борилаётган илмий - изланишлардан бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун