Геодемография магистрлик даражасини олиш учун

Автор: Пользователь скрыл имя, 13 Марта 2012 в 19:05, курсовая работа

Описание работы

Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқлари, асарларида экологик муаммоларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтганлар. Жумладан “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида; хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(Тошкент, ”Ўзбекистон”, 1997 йил) асарининг I-боби “Хавфсизликка тахдид”, деб номланиб, унда Президентимиз экологик муаммолар масаласига кенг эътибор берганлар.

Содержание

бет
Кириш.............................................................................................................3 - 7

I. боб. Ижтимоий экологиянинг илмий-назарий масалалари.

1.1Экологик муаммоларни географик жиҳатдан ўрганиш ……………..........8-15
1.2Ижтимоий экологик муаммолар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар .............................................................................................16 - 18

II. боб. Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ҳусусиятлари ва ижтимоий экологик муаммолари.

2.1Тошкент вилоятида аҳоли жойлашиши ва унинг ҳусусиятлари .........................................................................19 - 26
2.2 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик вазият ва уни аҳоли саломатлигига таъсири.............................................................................. 27 - 43
2.3 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммолар ..........................................................................................................................44 - 56

III. боб. Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш ва яхшилаш масалалари.

3.1 Тошкент вилоятидаги ижтимоий экологик ва аҳоли жойлашишдаги муаммоларни биргаликда урганишнинг аҳамияти.........................57 - 82
3.2 Ижтимоий экологик муаммоларни олдини олиш чора тадбирлари ва
келажак истиқболлари............................................................................83 - 95
Хулоса....................................................................................................96-97
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................98-99
Илова .......................................

Работа содержит 1 файл

Социалнье экологическая проблемы города ташкент.doc

— 1.73 Мб (Скачать)

Вилоятда узоқ давр давомидаги табиий жараёнлар ҳосиласи бўлмиш тупроқни эҳтиёт қилиш, ифлосланишини камайтириш юзасидан, шўрланишига, ювилишига қарши чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Маълумки, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси табиат бойликлари ҳисобланади. Улар ҳам муҳофазага муҳтождирлар. Шунинг учун уларни муҳофаза қилиш, нодир ва тугаб бораётган турларини саклаб қолиш, сонини кўпайтириш мақсадида вилоятда алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ташкил этилган. Улар Угом - Чотқол давлат табиат миллий боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонасидир.

              Экологик жиҳатдан тоза тупроқ, сув ва ҳавоҳозирги даврда жуда муаммодир. Чункишплаб чиқарипшинг ўсиши, Янги технологияларшшг жорий этилипш хдсобига маҳсулотларни ишлаб чиқариш кундан - кунга кўпайиб бормокда. Бу бир томондан ижобийнатижа берса, яъни фан ва техниканинг ривожланиши асосида маҳсулдорликни ошиши бўлса, иккинчи томовдан, атроф-муҳитнинг ифлосланшпига экологик ҳолатни ёмонланишига олиб келади. Натижада, ҳаво, сув, тупроқ ифлосланади. Лекин ишлаб чиқаришни камайтириш ҳам мумкин эмас, шунинг учун экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда кам ифлослантирувчи технология асосида ишлапши талаб қилади.

Ангрен ҳозирги кунда Ўзбекистоншшг йирик саноат марказларидан бирига айланган шаҳар. Саноат тармоқларининг кўпайиши шаҳар экологик шароитига салбий таъсир кўрсатмоқца. Жумладан, саноат чиқиндиларининг маълум кисми дарёга тушади, қувурлардан чиқаётган тугун ва чанглар атмосферани ифлослайди, саноатга яқин жойлашган ҳовлиларда меваларга салбий таъсир кўрсатади, чанг ва тутунларнинг тупроқларга тушиши натижасида секин-аста унумдорлиги пасаяди.

Шаҳарда экологик ҳолатни яхшилаш юзасидан бир қанча чоралар кўрилди ва амалий ишлар қилинмокда. Масалан, кўкаламлаштириш, қувурлар ёрдамида дарахтларга сув чиқариш, кузда дарахт барглари, яъни хазонларга ўт ёқмаслик, улардан компост тайёрлаб ерларга солиш ва ҳоказолар.

1991 йилда шаҳар корҳоналаридан чиққан заҳарли моддалар 77,278 минг тонна бўлса, кейинги йилларда анча камайди, чунки айрим корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш қисқарди, айримларида эса қисман баъзи цеҳлар ишлайди.

Айрим корхоналарда хом ашё маҳсулотларшшг етишмаслиги сабабли кўп ҳолларда ишлаб чиқариш тўхтайди, бу пайтларда шаҳар ҳавоси анча тоза бўлади. Виз буни яхши деяётганимиз йўқ, ишлаб чиқаришни ҳам ривожлантиришимиз керак, шунда аҳолини турли маҳсулотларга бўлган талабини қондирамиз. Шу билан бирга саноат чиқиндиларини тозалайдиган технологияни олиб келишимиз керакки. бунда саноатдан чиқаётган тутунларни, ифлос сувларни тозалаш мумкин бўлсин, шундагина шаҳар экологик муҳити яхшиланади.

Саноат корхоналарида кам тутун ва газ чиқувчи ёкиш илардан фойдаланиш керак ёки заҳарли моддаларни тутиб қолувчи янги ускуналар ўрнатилиши лозим. Ғарбий Европа мамлакатларида, жумладан Австриада корхоналардан заҳарли моддалар нормадан ошиқ чиқса, шу корхона эгасига катта жарима солинади, бунда янги технологияни сотиб олишга мажбур бўлади ёки корхона бекилади.

Ушбу усулни бизнинг мамлакатимизда ҳам жорий қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ангрен тоғ орасида бўлганлиги сабабли шаҳарда заҳарли ҳаво тўланиб қолиши мумқин.

Шаҳарда Оҳангарон ўрмон ҳўжалиги жойлашган бўлиб, бу ерда ўсимликлар етиштирувчи бўлими ҳам мавжуд, бунда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилади, баҳор ойларида кўчалар чеккаларига, боғларга ва ўрмон ҳўжалигига қарашли тоғли жойларда кўчат экилади, бу, албатта, экологик ҳолатни яхшилайди, аммо айрим жойлардаги дарахтларга ёзги иссиқ кунларда сув қуйилмаслиги сабабли дарахтлар қуриб қолади.

 

Бундай салбий оқибатларнинг олдини олиш учун шаҳар чеккасида бекорга оқаётган сувларни шаҳар ичидаги ариқларга тараш лозим ёки қувурлар ёрдамида канал ва сойлардан сув чиқариш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ангрен кўмир конидан ҳар йили жуда куп миқдорда устки қатлам жинслари чиқариб ташланади, уларни шамол учириб, ҳавони чанг қоплайди ва улар, ўз навбатида, бошқа а жойларга учиб бориши натижасида катта зарар етказади.

Агар чиқиндиларни олтин қазиб олинган кумир конлари ўрнига тўкиб, чуқурларни тўлдириб, яна қайтадан шу ерларда боғлар ташкил қилинса хар томонлама фойдадан ҳоли бўлмайди.

Биринчидан, кўмир кони устидаги чикиндиларни ташиш яқин масофаларга келтирилади, иккинчидан, чуқурлар тўлдирилади, учинчидан, сув босиш ҳавфидан сақланади, тўртинчидан, бу ерда атмосфера тозаланади ва келгусида бу янги ташкил қилинган ерлардан қипшоқ ҳўжалигида унумли фойдаланилади.

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида фойдали қазилмаларни кавлаб олингандан сўнг бу ерларда рекультивация ишлари олиб борилади, шундай ишларни Ангренда ҳам олиб борилса яхши бўлар эди.

Тошкент вилоятини              иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида барқарорликни таъминлашда экологик ҳолатни аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки, вилоят саноат ишлаб чиқаришнинг
иқтисодий натижалари минтақадаги мавжуд иқтисодий ресурслар,
шу жумладан, минерал хом-ашё захирларининг              иқтиосдий жараёнга жалб              қилиниши              ҳисобига қайд этилади. Уларни ишлаб чиқаришга жалб              қилиш  орқали эришилган натижа аксарият ҳолларда экологик нуқтаи назардан кўриладиган зарарни қоплай олмайди.

Тошкент              вилояти саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш натижалари              билан              атроф              муҳитга чиқариладиган              зарарли чиқиндилар(саноат чиқиндилари ва захарли газлар) ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. 1980 - йилларнинг охирлариданоқ Тошкент минтақасини
экологик зўриқиши кузатилган              бўлиб, бу экологик ҳолатни ҳисобга олмаган ҳолда ишлаб чиқаришга зўр бериш оқибатида
юзага              келган.1 Ҳозирги кунга  келиб, Тошкент вилояти зарарли чиқиндиларни атмосферага чиқариш бўйича бошқа ҳулудлардан2 анча     ёмон       ҳолатга       эга.       2005 - йил              маълумотларига кўра Ўзбекистан Республикаси бўйича атмосферага чиқарилган зарарли чиқиндиларнинг ярмидан кўпроғи Тошкент вилояти улушига тўгри келади.Тошкент              вилоятида   жойлашган              Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Олмалиқ ва Тошкент шахарларида 2005-йилда республика бўйича чиқарилган              қаттиқ чиқиндиларнинг 55 % и, суюқ ва газ ҳолатидаги чиқиндиларнинг 49,5 %и тўғри келган. Мазкур ҳудудларда
чиқиндиларни утилизация              қилиш даражаси 83,9 % ни ташкил этган холос.

1Попов Р.А. Размищение производительных сил в условиях соц.-экономических и экологических напряженность.-Т., 1989.2 Мадраимов Д.М. Минтақа иқтисодиётининг барқарор ривожланиши муоммолари.-Т.,2006

Тошкент вилоятидаги газ хосил қиувчи ва суюқ
ҳолатдаги    зарарли     моддаларнинг      аксарияти         Олмалиқ              шахрига тўғри      келмоқда (92,0 %).

Ўзбекистонда ифлослантирувчи барча турдаги чиқиндилар
2000 йилда 1971 та корхона томонидан атмосферага чиқарилган
бўлса , 2005 йилда ушбу кўрсаткич 1495 тагача камайди. Тошкент
вилоятида эса, 2000 йилда 143 та корхона ифлослантирувчи
чиқинди чиқарган бўлса, 2005 йилда уларнинг сони 122 тага тушди. Чиқинди чиқарувчи манбаларнинг сони 2000- 2005 йилларда
камайиш тенденциясига эга бўлган ва 2005 йилда 2000 йилга
нисбатан 86,1 % ни ташкил этди .

Тошкент вилоятида республикадаги мавжуд тенденцияга тескари ҳолат кузатилиб, чиқинди манбалари йилдан- йилга ўсиб бормоқда Рақамларнинг қўрсатишича, 2005 йилда 2000 йилдагига нисбатан чиқинди чиқарувчи корхоналар    сони    47,3 %га  ортган.

2000-    2007    йилларда        Ўзбекистон  Республикаси ҳудидларидаги       ҳўжалик субъектларида       ҳосил      бўлган      зарали чиқиндилар хажмининг хатарлилик ҳолати таҳлилининг кўрсатишича ,ушбу даврда бу каби корхоналарнинг сони 371 тадан 651 тага , Тошкент вилоятида эса 8 тадан 21 тагача кўпайган . Чиқиндилар аксариятининг хатарлилик даражаси 3-4 даражага тенг бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги экологик вазият турғун бўлмай, минтақалар бўйича фарқланишини ва ўзгаришларга берилувчанлигини, бу ўзгаришлар кўп томондан атроф табиий муҳитга бўлаётган антропоген таъсирга боғлиқлигини ҳисобга олиб, мониторинг маълумотлари асосида атроф табиий муҳитни комплекс баҳолаш зарурати вужудга келмоқда.

Бундай баҳолашга ёндашувлардан бири Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан (1998 йилда) ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини экологик туманлаштириш - комплекс экологик баҳолашни ўтказиш услубиятидан фойдаланиш ҳисобланади.

Услубиятга мувофиқ, ҳар бир ҳудудий бирликни баҳолаш учун атроф табиий муҳит ҳолатини, аҳоли яшаш шароитларини, асосий табиий ресурслардан фойдаланиш хусусиятларини баҳолаш имконини берадиган асосий индикаторлар минимал эҳтимолий тўплами қўлланилади. Бунда асосий талаб барча экологик индикаторлар бўйича кузатувлар бутун мамлакат ҳудудида ягона тизим бўйича тизимли амалга оширилиши шарт.

18 та экологик индикатор танланиб, улар икки тоифага: ўта хавфли ва хавфли тоифаларга бўлинган. Ўта хавфлилар тоифасига қуйидагилар:

    ер усти сувлари ифлосланиши (СИИ);

    ер ости сувлари ифлосланиши (ЕОСИИ);

    атмосфера ҳавоси ифлосланиши (АИИ);

    тупроқнинг пестицидлар билан ифлосланиши (пестицидларни қўллаш);

    истеъмол сувининг ГОСТ талабларига мувофиқ эмаслиги;

    озиқ-овқат хом ашёсининг ГОСТ талабларига мувофиқ эмаслиги;

    аҳолининг умумий касалланиши;

    аҳолининг умумий ўлими;

    болалар касалланиши (14 ёшгача бўлган болалар);

-              гўдаклар ўлими (1 ёшгача болалар) киритилган. Хавфлилар тоифасига:

-              атмосфера ифлосланишининг иқлимий салоҳияти (ИИС);

    ҳудудларни сув босиши;

    тупроқ сифати;

    суғориладиган ерлар шўрланиши динамикаси;

    яйловларнинг таназзулга учраши;

    10 минг нафар аҳолига шифохона ўринлари сони;

    хатарлилик эҳтимоли юқори экологик вазиятлар ва объектлар мавжудлиги киритилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди мавжуд экологик вазиятнинг мураккаблиги даражасидан келиб чиқиб (мураккаблик даражаси экологик индикаторларнинг салбий таъсир чегарасидаги меъёрлар ва экологик талаблардан четга чиқиш ўлчамлари бўйича белгиланади) қуйидаги зоналарга тақсимланганлик ҳажмининг пасайиши, атроф табиий муҳит ифлосланишининг ўсиши қайд қилинган маъмурий туман ҳудуди (республика ёки вилоятга бўйсунган шаҳарлар) критик экологик вазиятли зона деб тан олинади.

Ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёти биосферанинг ресурслари иқтисодий имкониятларига мувофиқ бўлмаган ва табиий ресурслар таназзулга учраши билан ифодаланадиган танг, лекин тиклаш имкони бўлган экотизим ҳолати кузатиладиган маъмурий туман ҳудуди (республика ёки вилоятга бўйсунган шаҳарлар) фавқулодда экологик вазиятли зона деб қайд қилинади.

Табиий муҳит сифати қайтариб бўлмас даражада ўзгарган, экотизим бузилиши кузатиладиган маъмурий туман ҳудуди (республика ёки вилоятга бўйсунган шаҳарлар) экологик офат (фалокатлар) зонаси деб тан олинади.

Қулай экологик вазиятли зона деб 1, 2 ва 3-экологик зоналарга кирмаган маъмурий туман ҳудуди (республика ёки вилоятга бўйсунган шаҳарлар) тан олинади.

Танланган индикаторлар бўйича ҳужжатларни умумлаштириш минтақалар бўйича экологик вазиятни баҳолаш имконини берди ва бунинг натижалари қуйида келтирилган.

Экологик офат ва фавқулодда экологик вазиятли зоналарга қуйидагилар хос:

Ер усти ва ер ости сувлари ифлосланишининг юқори даражаси, яъни талаб этилган меъёрлардан 1,5-2 баравар ортиқ, сув остида қолган суғориладиган ерларнинг катта солиштирма оғирлиги (>40%), тупроқлар сифатининг пастлиги (38 балл), суғориладиган ерлар шўрланишининг юқори суръати (ўртача ва кучли шўрланган ерлар майдони 2-3 баравар кўпайди), истеъмол суви сифатининг ГОСТ талабларига деярли тўлиқ (80 фоизга) мос эмаслиги, оқибатда умумий, болалар касаллани-ши ва гўдаклар ўлимининг энг юқори даражаси, яъни белгиланган меъёрлардан 1,5-2 баравар ортиқлиги. Бу зоналарда барча экологик индикаторларнинг 70 фоиздан ортиғининг кўрсаткичлари экологик меъёрлар ва талаблардан юқоридир. Экологик офат зонаси фавқулодда экологик вазиятли зонадан экологик индикаторларнинг меъёрларга янада кўпроқ мувофиқ келмаслиги билан фарқланади.

Критик экологик вазиятли зонада экологик индикаторлар бўйича кўрсаткичларнинг қарийб 50% экологик талаб ва меъёрларга жавоб бермайди. Ин-дикаторларнинг меъёрларга мувофиқ келмаслиги даражаси бу ерда пастроқ, лекин алоҳида индикаторлар бўйича ҳатто фавқулодда экологик вазиятли зоналар-га нисбатан ҳам юқоридир. Масалан, Шуманай тума-нида сўнгги йилларда ўртача ва кучли шўрланган ер-лар майдони 6 баравар кўпайди.

Республиканинг жануби-шарқий (тоғолди) зонасида, яъни бу зонага кирадиган Тошкент (шу жумладан, Тошкент ш.), Сирдарё, Жиззах, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида экологик вазият умуман олганда энг қулай, лекин бу ерда ҳам алоҳида экологик танг минтақалар мавжуд. 13,8 млн. кишидан 55% қулай экологик вазиятли зонада, 34% критик экологик вазиятли зонада ва тахминан 5 фоизга яқинигина фавқулодда экологик вазиятли зонада яшайди. Экологик офат зонаси мавжуд эмас.

Информация о работе Геодемография магистрлик даражасини олиш учун