Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси

Автор: Пользователь скрыл имя, 09 Марта 2013 в 10:26, доклад

Описание работы

Қœлланмада Марказий Осиё давлатлари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари, бу минтақада ҳавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёнлари, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги, Америка қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари, АҚШ Конгресининг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсий фаолияти аниқ материаллар асосида ёритиб берилган.
Мазкур œқув – услубий қœлланма Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда Университет Ижтимоий-Гуманитар фанлар кенгаши йиђилишларида муҳокама қилиниб, чоп қилишга тавсия қилинган (2007 й).

Работа содержит 1 файл

АКШнинг Марказий Осиёдаги геосиёсати.doc

— 310.00 Кб (Скачать)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ,

 

АЛ - ХОРАЗМИЙ НОМЛИ 

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

 

 

 

                                                         Озод Абдуллаев

                                                          Фарход Абдуллаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

АҚШ НИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Урганч – 2007

 

 

Қœлланмада Марказий Осиё давлатлари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари, бу минтақада ҳавфсизлик тизимининг шаклланиш жараёнлари, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги, Америка қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги геостратегик мақсадлари, АҚШ Конгресининг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсий фаолияти аниқ материаллар асосида ёритиб берилган.

Мазкур œқув – услубий қœлланма Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамда Университет Ижтимоий-Гуманитар фанлар кенгаши йиђилишларида муҳокама қилиниб, чоп қилишга тавсия қилинган (2007 й).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Масъул муҳаррир:                                  доцент Йўлдош Бобожонов

 

Тақризчи :                                             Тарих фанлари номзоди,

                                                    доц. Абдулла Худайқулов       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кириш

 

1991 йилда Ўзбекистон, Қозођистон, Қирђизистон, Туркманистон ва Тожикистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиши билан Марказий Осиё мустақил геосиёсий минтақага айланди, Сайёрамизнинг жуда кўп майдонида кучлар нисбати кўп жихатдан бу ерда вазиятнинг ривожланиш характерига бођлиқдир. 1

Маълум бўлмоқдаки, дунёдаги жараёнларни тушуниб етмаслик туфайли, “ҳавфсизлик ва барқарорликка таҳдидни бахолашга етарли жиддий муносабатда бўлинмаяпти: Ва энг муҳими воқеаларнинг олдиндан билиб бўлмайдиган тарзда бундай ривожланиши мамлакат танлаб олган сиёсий ва иқтисодий йўлни амалга ошириш мумкинми, йўқми деган масалани кўндаланг қилиб қўяди”. 2

АҚШ даги 2001 йил 11 сентябр воқеалари кўрсатдики, Умумжахон ҳавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш, муҳим минтақаларда сиёсий ва иқтисодий барқарорлик билан бођлиқдир.

АҚШ Марказий Осиёдан ўзининг миллий манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу мақсад дунёнинг буюк давлатлари хисобланган Россия, Хитой шунингдек Хиндистон, Покистон, Эрон давлатлари манфаатлари билан тўқнаш келмоқда.

Бу Марказий Осиёдаги тинчлик ва барқарорликка жиддий ҳавф тœђдирмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик минтақа ҳавфсизлигини таъминлагандай бўлди. Лекин АҚШ раҳбарларининг зўравонлик, гегемонизм сиёсати Марказий Осиё минтақасидан манфаатдор давлатларни ташвишга сола бошлади.

2005 йил 12-13 майда содир  бўлган Андижон воқеалари АҚШнинг ђаразли ниятларини барбод қилди. Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари АҚШ билан эҳтиёткорлик билан муносабат қила бошладилар.

Шу нуқтаи назардан Марказий Осиёда АҚШ геостратегиясини ўрганиш ва умумлаштириш долзарб мавзулардан хисобланади.

АҚШ дунёда энг қудратли давлат бўлиб, дунё ҳавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш маъсулиятини олганди.

АҚШ нинг Марказий Осиёдаги манфаатлари тахлилига бађишланган кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд. Айниқса, кейинги йилларда мазкур мавзуга доир Америка ва Россия экспертларининг қизиқиши ортмоқда.

Жумладан, З.Бжезинский, Р.Бронсон, С.Бленк, Ф.Старр, М.Гусейнова, Л.Скляров ва бошқалар. АҚШ нинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсати тахлилига бађишланган қатор тадқиқотлар эълон қилинган. Жумладан, В.В.Параманов, 1 Э.Т.Арипов, 2 С.Т.Саидолимов,3 М.Шукурзод,4 Ю.Бўронов, 5 И.Эргашев, 6 М.Абдурахмонов 7 ва бошқалар.

Мазкур қœлланмадан талабалар “Сиёсатшунослик”, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Ўзбекистон тарихи”, “Ўзбекистон ва Жаҳон ҳамжамияти” фанларини ўрганишда қимматли материал сифатида фойдаланишлари мумкин.             

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1. Марказий Осиё Республикалари геостратегик ривожланишининг асосий омиллари

 

Ўтмишда Туронзамин –  Моварауннаҳр – Туркистон – Ўрта Осиё ва Қозођистон, хозирда эса Марказий Осиё деб ном олган бу улкан худудда 5 мустақил давлат мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон, Қозођистон, Қирђизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидир.

Уларнинг худуди 4,4 млн  кв. км  аҳолиси 55 млн дан ортиқдир.1

Бу давлатларда юздан  ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилмоқда. Уларнинг дини, тили, дили, суви, ҳавоси бир ва ери туташ, маданияти, урф-одатлари, анъаналари бир-бирига яқин. Улар нафақат қўшни балки қон қардош бўлиб кетган.

Марказий Осиё кучли  иқтисодий потенциалга эга бўлган минтақа. Катта миқдорда ишчи кучи, сув-энергетика, транспорт-коммуникацияси ва ер ресурсларига, табиий бойликка эга бўлган, Шарқ билан Ђарбни бођловчи “Буюк Ипак йўли” устида жойлашган ва геостратегик жиҳатдан катта қулайликка эга бўлган бу минтақа дунёдаги ривожланган давлатларнинг диққатини ўзига тортмоқда.

Катта бойликка эга бўлган бу минтақада диний экстремизм ва халқаро терроризм ҳавфи кучайиб бормоқда.

Марказий Осиё давлатлари орасида аҳолисининг сони, иқтисодий, илмий-техникавий ва интеллектуал салоҳияти жиҳатидан, ҳамда минтақа ҳавфсизлигини таъминлаш, диний экстремизм, халқаро терроризм, наркобизнесга қарши кураш жиҳатидан Ўзбекистон етакчи ўринни эгаллайди.2

Истиқлол туфайли Ўзбекистон Мустақил ташқи сиёсат олиб бориш имкониятига эга бўлди. Бу сиёсат давлатимиз миллий манфаатларининг устуворлиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, худудий даъволар қилмаслик, низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш, тажовузкор харбий блокларга қўшилмаслик, ядро қуролига эга бўлмаслик каби тамойилларга асосланади. Шу туфайли ҳам Ўзбекистон Жахон Ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, халқаро майдонда катта обрў-эътиборга эга бўлмоқда. Бугунги кунда Марказий Осиёда жойлашган мамлакатларни, демократик, ҳуқуқий, дунёвий тараққиёт йўлидан қайтаришга уринаётган турли хил экстремистик кучлар ва марказлар бу ердаги ҳавфсизликка рахна солмоқда.

Бу ёвуз кучлар диний  экстремизм ва халқаро террорчиликни минтақамизга ёйишга уринмоқда.

Гиёхванд моддалар ва қурол-ярођларни ноқонуний йўллар билан олиб ўтиш ва сотиш нафақат Марказий Осиё балки бутун дунё ҳавфсизлигига жиддий тахдид солмоқда.

Афђонистонда биродаркушлик урушлари 23 йилдан ортиқ давом этди. Бу мамлакат халқаро терроризм ва диний экстремизм марказига айланган эди. Бундан ташқари инсоният учун катта ҳавф бўлган гиёҳванд моддалар етиштириларди. Дунёда етиштирилган гиёҳванд модданинг 70 фоизи Афђонистонда етиштирилади. Бу захарли моддани Ўрта Осиё орқали дунёга тарқатишга ҳаракат қилинилган. Ўзбекистон бунга қарши кескин кураш олиб бораяпти. Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни қарор топтириш ҳавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналиши ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам Президентимиз И.А.Каримов БМТ Бош Ассаблеясининг 48-50 сессиялари  ва “Минг йиллик” саммитида сўзлаган нутқида илгари сурилган “Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш”, “Минтақани ядро қуролларидан холи зонага айлантириш”, “Фуқаролар уруши оловида ёнаётган қўшни Афђонистонга қурол-ярођ етказиб беришни тўхтатиш”, “Минтақалар ҳавфсизлигини барқарор этиш орқали дунё тинчлигини таъминлаш”, “Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши ҳамкорликда курашиш” каби муҳим таклифлари халқаро жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. 1

1999 йил Президентимиз И.А.Каримов Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Истамбул саммитида сўзга чиқиб, БМТ таркибида терроризмга қарши кураш бўйича халқаро марказ ташкил этиш таклифини ўртага ташлаган эди. 2000 йил октябр ойида мамлакатимиз раҳбарининг бу ташаббуси ЕХҲТнинг Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиё Ҳавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: наркотик моддалар, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда интеграциялашган ёндашув” мавзусидаги конфренциясида янада мустаҳкамланди.

2001 йил 28 сентябрда БМТ 1373 резолюциясига мувофиқ БМТ ҳавфсизлик кенгаши доирасида халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга даъват этилган терроризмга қарши кураш бўйича қўмита ташкил этиш тўђрисида қарор қабул қилди.

Президент И.А.Каримов  таъкидлаганидек, “Ҳавфсизлик узлуксиз ҳолатдир, хадхудудсиздир”. Ўзбекистонда ҳавфсизликни таъминлаш учун албатта минтақа ҳавфсиз бўлиши, минтақада ҳавфсизлик бўлиши учун, дунё ҳавфсиз бўлиши керак. Яъни Президентимиз ҳавфсизлик масаласига бир мамлакат доирасида эмас балки жаҳон аспектида ёндашмоқда.  

Кўп йиллар давомида чўзилиб  кетган Афђон муаммосининг ҳал бўлаётганлиги дунёдаги етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари натижаси деб қараш лозим. Бу ҳаракатда Ўзбекистон ҳам фаол иштирок қилди.

Ўзбекистон Афђон муаммосини ҳал қилиш учун халқаро майдонда ва минтақада ўзига бођлиқ бўлган барча чора-тадбирларни амалга оширди ва оширмоқда.

1997 йилда Ўзбекистоннинг  ташаббуси билан, Афђонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича 6+2 гуруҳи тузилган эди. Бу Афђонистон билан чегарадош 6 та давлат (Эрон, Покистон, Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон) ҳамда Россия ва АҚШ. Бу давлатларнинг 3 таси БМТ ҳавфсизлик кенгашининг доимий аъзосидир (Хитой, Россия, АҚШ).

Бу давлатлар вакиллари  бир неча марта учрашиб мазкур масала юзасидан музокаралар ўтказдилар. Нуқтаи-назарлари турлича бўлишидан қатъий назар бу давлатлар Афђонистонда тинчлик ўрнатишни ёқлаб чиқдилар.

1999 йил 19 июлда Тошкентда  6+2 гурухининг учрашуви бўлиб  ўтди.

Учрашувда мамлакатимиз раҳбари “Тинчлик ва барқарорлик – минтақамиз тараққиётининг бош омили” мавзусида нутқ сўзлади. Бу нутқнинг асосий йўналиши Афђон можаросини фақат тинч йўл билан ҳал этиш  натижада Осиё қитъасининг марказида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилди.

Учрашув якуни бўйича “Афђонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этиш тамойиллари” ҳақидаги Тошкент декларацияси қабул қилинди. Мазкур декларация БМТ нинг расмий ҳужжатлари сифатида қабул қилинди. 1    

Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан ядро қуроли синовларига ва уларни ишлаб чиқаришга қарши эканлигини маълум қилди.

Шу мақсадда Марказий Осиёни ядросиз худудга айлантириш ташаббуси илгари сурилди.

Президентимиз таклифи  билан 1997 йил 15-16 сентябрда Тошкентда  “Марказий Осиё ядро қуролидан холи худуд” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда 20 та халқаро ташкилот ва жаҳоннинг 50 дан ортиқ, жумладан АҚШ, Германия, Франция, Россия, Япония, Хитой, Хиндистон, Покистон, Эрон ва бошқа давлатларнинг дипломатия хамда хукумат вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни ядро қуролидан холи зонага айлантириш лозимлиги тўђрисидаги ташаббусини БМТ нинг ҳавфсизлик кенгаши қўллаб-қувватлади.     

1997 йил 9 декабрда БМТ  Бош Ассамблеясининг 52 сессияси  “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона яратиш” ҳақида резолюция қабул қилди. Бу Ўзбекистон ташқи сиёсатининг улкан ђалабаси бўлди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва фаол ҳаракати натижасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида халқаро терроризмга, диний экстремизмга, уюшган жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш тўђрисида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилган. Президентимиз БМТ нинг “Минг йиллик саммити”даги нутқида ЮНЕСКО Бош директорининг мамлакатимизга сафари давомида музокараларда, юртбошимизнинг МДҲ мамлакатлари ва ривожланган давлатлар раҳбарлари билан учрашув пайтидаги музокараларда Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва ҳавфсизликни таъминлаш, Афђонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш, халқаро терроризм ва экстремизмга, гиёҳвандлик кантрабандасига ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳамкорликда курашиш тўђрисида фикрлар билдирилди.

2000 йилнинг 19-20 октябрда  Тошкентда “Марказий Осиёда ҳавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, наркотик моддалар, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашга ҳамкорликда ёндашув” номли халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман БМТ нинг наркотик моддалар назорати бошқармаси ва Европа ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан ўтказилди.

Унда 67 мамлакат, 44 халқаро ташкилот вакиллари қатнашди. Анжуман иштирокчилари Марказий Осиёда наркотикларнинг ноқонуний савдоси, уюшган жиноятчилик ва террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар. Анжуман хужжатида Марказий Осиё давлатлари ҳамкорликни миллий, худудий ва халқаро миқёсларда мустаҳкамлаш ва мувофиқлаштириш лозимлиги қайд этилди.

Бундан кўзланган мақсад – наркотикларнинг ноқонуний савдоси, уюшган жиноятчилик, террорчилик иллатлари ва уларнинг ўзаро чирмашиб кетишининг олдини олиш, назорат қилиш ва таг-томири билан йўқ қилишдан иборат. Бунда инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлигига тўла риоя қилинади. 1      

Тинчлик ва ҳамкорликка бађишланган кўплаб учрашув ва анжуманларнинг Тошкент шахрида ўтказилаётганлиги, Республикамиз пойтахтининг дунёдаги сиёсий марказлардан бирига айланиб бораётганлигидан далолатдир.

Жаҳоннинг энг тараққий топган мамлакатлари билан яқиндан алоқа ўрнатиш, етакчи халқаро иқтисодий, молиявий ҳамда инсонпарварлик ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига кенг миқёсда интеграциялашуви минтақада ҳавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Информация о работе Ақш Нинг Марказий Осиёдаги геостратегияси