Туроператорлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар

Автор: Пользователь скрыл имя, 16 Октября 2013 в 11:33, доклад

Описание работы

Тор маънодаги туристик маҳсулот - бу, туристик саноатнинг аниқ йўналишда хизмат кўрсатишидир, яъни туристларга битта “пакет”да сотиладиган стандартлашган хизматлар тўплами.
Хорижда стандартлашган тўпламлар ёки хизматлар пакети асосида сотиладиган туристик саёҳатлар кўп ҳолларда “пэкиж-тур” деб аталади. Булар кўплаб туристик фирмалар фаолиятининг асосий мазмуни ҳисобланади.

Работа содержит 1 файл

Туроператорлар_хизматлари.pptx

— 373.40 Кб (Скачать)

Туроператорлар  томонидан кўрсатиладиган хизматлар

 

Бажарди: Нормуродова  Н.К.

Текширди: Норчаев  А.Н.

 

 

Тошкент – 2013 й.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Туристик маҳсулот тушунчаси

 

    • Тор маънодаги туристик маҳсулот - бу, туристик саноатнинг аниқ йўналишда хизмат кўрсатишидир, яъни туристларга битта “пакет”да сотиладиган стандартлашган хизматлар тўплами.
    • Хорижда стандартлашган тўпламлар ёки хизматлар пакети асосида сотиладиган туристик саёҳатлар кўп ҳолларда “пэкиж-тур” деб аталади. Булар кўплаб туристик фирмалар фаолиятининг асосий мазмуни ҳисобланади.

Туристик маҳсулот тушунчаси

 

Пэкиж-турларга бўлган талаб даражаси турли мамла-катларда турлича. Пэкиж-тур-дан асосан Белгия, Германия, Нидерландия, Буюк Британия ва Данияда фойдаланилади, уларнинг улуши барча саёҳат-ларнинг 38%ини ташкил қила-ди. Греция, Испания, Италияда пэкиж-турга бўлган талаб дара-жаси паст, яъни улар 30%дан ошмайди.

Турмаҳсулот тушунчаси

 

    • Турмаҳсулот асосан ташиш, жойлаш-тириш ва саёҳат-томошадан иборат.
    • Турмаҳсулот ишлаб чиқарилишга авиация, денгиз, темир йул, автомо-бил компаниялари, шунингдек меҳ-монҳоналар ва бошка жойлаштириш воситалари, музей-экскурсион биз-нес, оммавий кунгил очиш жойлари, спорт, курорт ташкилотлари ва ҳ.к..

Туроператор фаолияти тушунчаси

 

    • Турмаҳсулот тайёрловчилар, яъни туроператорлар (ТО) ўз маҳсулотларини хам тўғридан-тўғри ва турагентлар (ТА) орқали ҳам мижозларга сотадилар.

Туроператор фаолияти тушунчаси

 

Туроператорлар  бизнеси узоқ жойларга оммавий туризмнинг шаклланиши ва турмаҳсулотнинг мураккаблашиши ҳисобига юзага келди ва натижада туристик фирмалар фаолиятларининг махсуслашиши жараёни ривожланди:

    • баъзилари туризм фаолияти йуналишларини шакллантириб ўз имкониятларини хизматлар пакети ишлаб чиқаришга йўналтирдилар, янги ҳудудларни ўзлаштирдилар, туризмнинг янги турларини ишлаб чиқдилар;
    • бошқалари катта эътиборни сотишга қаратдилар ва турагент сифатида ривожланардилар.

Туроператор фаолияти тушунчаси

 

Туроператор – бу хизматлар етказиб берувчилар билан шартномалар бўйича ва туристлар эҳтиёж-ларига мос равишда турлар мажмуаси билан шуғул-ланадиган туристик фирма (ташкилот). Туроператор – бу туристик пакет ишлаб чикарувчисидир.

 

Туроператор ва турагент ўртасидаги асосий фарқли жиҳатлар:

 

B. Турмаҳсулот тегишлилиги бўйича:

    • Туроператор ҳар доим сотиш учун турмаҳсулот заҳирасига эга бўлади, турагент булса мижоз сотиб олиш истагини билдирган ҳолдагина маълум хизматларни талаб этади.
    • Бирок амалиётда баъзан туроператор ва турагент орасидаги фарқни ажратиб бўлмайди, чунки ҳар иккаласи ўхшаш вазифаларни ҳал қилишлари мумкин.

Туроператор ва турагент ўртасидаги асосий фарқли жиҳатлар:

 

А. Даромад тизими буйича:

    • Туроператор баъзи туристик хизматларни сотиб олади. Унинг фойдаси сотиб олиш ва сотиш нархлари фарқидан шаклланади. Кўпинча туроператор алохида хизматларни сотиб олади ва кейин ўзининг нарх механизми орқали турмахсулот комплексини шакллантиради.
    • Турагент эса чакана савдо билан шугулланиб, унинг фойдаси бошкаларнинг турмахсулотларини сотганлиги учун оладиган комиссионлардан ташкил топади. Турагент турмахсулотларни туроператор ёки хизматлар ишлаб чикарувчиларининг реал нархларида сотади.

Туроператор фаолияти турлари

 

    • Фаолият турига кура:
    • 1. Оммавий бозор туроператорлари. Улар оммавий туризм жойларига чартер авиарейслардан фойдаланган ҳолда турпакетлар сотадилар. 
    • 2. Махсуслашган туроператорлар – булар бозорнинг маълум сегменти ёки маҳсулотига махсуслашган туроператор-лардир.

Туроператор фаолияти турлари

 

    • Фаолият жойига кўра:
    • 1. Маҳаллий (ички) туроператорлар. Улар ўзи яшаётган мамлакат чегаралари доирасида йўналишлар билан турпакетлар тузадилар.
    • 2. Чиқиш туроператорлари турпакетларни хорижий давлатларга йуналтирадилар.
    • 3. Қабул килувчи туроператорлар. Улар борилдиган мамлакатда жойлашган бўлади ва келадиган туристларга хизмат кўрсати-шади.

Туроператор фаолияти турлари

 

    • Фаолият жойига кўра:
    • 1. Маҳаллий (ички) туроператорлар. Улар ўзи яшаётган мамлакат чегаралари доирасида йўналишлар билан турпакетлар тузадилар.
    • 2. Чиқиш туроператорлари турпакетларни хорижий давлатларга йуналтирадилар.
    • 3. Қабул килувчи туроператорлар. Улар борилдиган мамлакатда жойлашган бўлади ва келадиган туристларга хизмат кўрсати-шади.

Туроператор фаолияти турлари

 

Бундан ташқари, туроператорларни outgoing ва incoming туроператорларга бўлиш хам қабул қилинган.

    • Outgoing туроператорлар – бу турист-ларни қабул қилувчи (incoming) операторлар ёки тўғридан-тўғри туристик корхоналар билан шартнома асосида хорижга ёки бошқа ҳудудларга жўнатадиган операторлардир.
    • Incoming туроператорлар –қабул қилиш жойида турлар ва хизмат кўрсатиш дастурларини ташкил қиладиган қабул қилувчи ва хизматлар етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида хизмат кўрсатадиган туроператорлардир.

Outgoing туроператор  ишининг схемаси

Туроператорлар  вазифалари

 

1. Потенциал туристларнинг турлар ва туристик дастурларга бўлган талабларини ўрганиш.

2. Пировард хизмат кўрсатиш дастурлари, турларни тузиш ва уларнинг туристлар талабларига мос келишини аниқлаш мақсадида бозорда синовдан ўтказиш.

3. Турларга шартнома  асосида хизматлар етказиб берувчи бошқа туризм инфратузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги.

4. Тур, транстур қийматини ҳисоблаш ва бозор ҳолатини ҳисобга олган ҳолда нархларни аниқлаш. Турли таркиб, синфлари буйича турлар мажмулари буйича ўз хизматларига нарх ва тарифларни белгилаш.

5. Истеъмолчиларга  ўз туристик маҳсулотини етказиш учун реклама-информацион фаолият.

Туроператорлар  вазифалари

 

5. Тур йўналиши бўйича саёҳат қилаётган туристларни барча зарур реклама-сувенир характеридаги мате-риаллар, махсус анжом ва инвентарлар билан таъмин-лаш.

6. Йўналишда туристлар билан алоқада бўладиган вазифаларни бажарадиган кадрларни танлаш, тайёрлаш ва белгилаш, хизмат кўрсатиш дастурларининг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш (гид-экскурсо­водлар, инструкторлар, аниматорлар, методистлар ва бошқаларни).

7. Турагентлик тизими орқали истеъмолчиларга турларни етказиш ва сотиш.

8. Хизмат кўрсатиш жараёнида туристлар билан доимий тезкор алоқа, пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилиш.

9. Хизмат кўрсатишнинг сифати ва ишончлилигини назорат қилиш.

Туроператорлар  томонидан кўрсатиладиган хизматлар  сифатига таъсир этувчи омиллар.

 

1. Турагентлар  билан ишлашда тезкорлик ва аниқлилик

2. Узоқ муддат мобайнида фаолиятнинг барқарорлиги

3. Туристик хизматлар  сифати ва нархларининг оптимал  муносабати 

4. Ходимларнинг малакалилиги, ҳамкорларга индиви­дуал ёндашув

5. Фойдали нарх  сиёсати (паст нархлар, юқори комиссионлар, бонуслар тизими, овозлар миқдори)

6. Таклиф этилаётган  туристик хизматларнинг юқори сифати

Туроператорлар  томонидан кўрсатиладиган хизматлар  сифатига таъсир этувчи омиллар.

 

7. Ахборот очиқлилиги, реклама тадбирларининг ўйланганлиги, каталогларнинг юқори сифати

8. Иш ва шахсий  даражаларда ҳайриҳоҳлик

9. Таклифлар ва қўшимча туристик хизматларнинг кенг кўлами

10.Хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича доимий ишлаш

11.Офиснинг қулай жойда жойлашганлиги ва салобатлилиги

12.Фирма раҳбарияти билан ишончли ва дўстона муносабат

Туроператорлар  томонидан кўрсатиладиган хизматлар аҳамияти

 

Туризм, ЖТТ (Жаҳон  туризм ташкилоти) таърифига мувофиқ, нафақат иқтисодий, балки бир  пайтнинг ўзида ижтимоий, маданий, экологик ва сиёсий ҳодиса ҳисобланади. Бундан келиб чиққан ҳолда, туристик маркетинг  ҳамма санаб ўтилган омиллардан энг кўп даражада фойдаланиши  керак. Бунда у туристик фирмалар каби истеъмолчи-туристларнинг қизиқиш-ларини ҳам кенг миқёсда акс эттиради.

Туризм – мукаммал тизим, сиёсат, экология, маданият ва иқтисоднинг сердаромад соҳаси бўлганидек, ижобий маркетинг самарасига эришиш учун маркетингнинг турли хил ташкилот ва корхоналар билан кучли уйғунлашуви зарур. Маркетинг концепцияси туризмда, бошқа соҳаларга нисбатан чуқурроқ тавсифга эга.

ЭЪТИБОРИНГИЗ  УЧУН РАҲМАТ!!!


Информация о работе Туроператорлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар